ru24.pro
World News
Октябрь
2025

Ўзбекистонда аёллар футболи қандай ривожлантирилади?

0

Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси мураббийлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда мамлакатда аёллар футболини ривожлантиришга оид масалалар муҳокама қилинди.

Жумладан, 2025-2029 йилларга мўлжалланган стратегияни амалга ошириш режалаштирилмоқда. Қизлар ўртасида мусобақалар сонини ошириш, халқаро ўйинлар ва фестивалларни ташкил этиш орқали саралаш жараёнини кучайтириш вазифалари белгиланди.

Бу ёндашув ёшлар аёллар терма жамоалари учун футболчиларнинг сифатли тайёрланишини таъминлашга қаратилган. Йиғилишда Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси раҳбарияти мураббийларнинг амалга оширган ишлари, ўқув-машғулот йиғинлари натижалари ва келгуси мусобақаларга тайёргарлик режалари бўйича ҳисоботни кўриб чиқди.

Муҳокамалар танқидий руҳда ўтди. Ҳар бир ёш тоифаси мураббийлари замонавий технологиялардан фаол фойдаланиши, мураббийлар штабида доимий равишда таҳлилчилар, селекционерлар ва юқори малакали жисмоний тайёргарлик бўйича мутахассислар ишлаши лозимлиги таъкидланди.

Бунинг учун мураббийларни тайёрлаш йўналишини янада такомиллаштириш бўйича топшириқлар берилди. Ёшлар терма жамоалари ҳар йили Осиё Кубоги ва Жаҳон Кубогида иштирок этишга интилмоқда.

Ушбу мусобақаларда юқори натижаларга эришиш ва аввалги ютуқларни такрорлаш ёки яхшилаш учун жисмоний тайёргарлик, илмий таҳлил ва тактик йўналишлар бўйича кучли мураббийлар зарур. Айниқса, ушбу ёшда футболчилар ривожини илмий-аналитик ёндашув ёрдамида ўрганиш ва таҳлил қилиш муҳим, деди Равшан Эрматов.

Шунингдек, U-15, U-16, U-18 ва U-23 терма жамоалари бош мураббийларининг машғулотлари таҳлил қилинди. Футболчиларни танлаш жараёнини кучайтириш, уларнинг жисмоний, техник ва тактик тайёргарлигини комплекс тарзда такомиллаштириш бўйича топшириқлар берилди.