ru24.pro
World News
Октябрь
2025

Абдуқодир Хусанов жароҳатдан сўнг майдонга қайтди

0

Ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Хусанов жароҳатдан фориғ бўлгач, яна «Манчестер Сити»нинг асосий таркибида майдонга тушади. Хосеп Гвардиола бошчилигидаги жамоа Англия лига кубоги 1/8 финал босқичида «Суонси Сити»га қарши ўйинда қатнашадиган таркибини эълон қилди.

Ёш футболчи ўйинни марказий ҳимояда асосий дақиқалардан бошлайди.

«Манчестер Сити»нинг асосий таркиби (4-2-3-1):

- 1. Жеймс Траффорд — дарвозабон;

- 82. Рико Льюис, 45. Абдуқодир Хусанов, 6. Натан Аке, 21. Райан Айт-Нури — ҳимоя;

- 14. Нико Гонсалес, Мукаса Дивайн — таянч ярим ҳимоя;

- 52. Оскар Бобб, 10. Райан Шерки, 11. Жереми Доку — ҳужумкор ярим ҳимоя;

- 7. Омар Мармуш — ҳужумчи.

Бош мураббий: Хосеп Гвардиола