ru24.pro
World News
Октябрь
2025

Бербатов: Флориан Вирц келажакда юлдуз бўлади

0

“Ливерпул” Флориан Вирц трансферига катта маблағ сарфлади, аммо немис футболчиси ҳозирча ўзини кўрсата олмаяпти. Бу борада машҳур футболчи Димитар Бербатов ўз фикрларини билдирди.

"Мен уни жуда яхши кўраман. У фантастик футболчи. Ишонинг, у келажакда ажойиб ўйинчи бўлади. Муҳими, сабрли бўлиши керак.

Унинг атрофида тўғри инсонлар – агенти, оиласи бўлиши зарур. Умид қиламанки, мураббий ҳам унинг истеъдодини ҳаммамиз каби кўряпти.

У жамоага мослашиши учун бироз вақт талаб қилинади. Ишонч билан айта оламан – у муваффақиятга эришади", – деди Бербатов Рио Фердинанднинг подкастида.

Чоршанба куни “Ливерпул” Лига Кубоги 1/8 финалида “Кристал Пэлас”га қарши ўз майдонида ўйин ўтказади.