ru24.pro
World News
Октябрь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29
30
31

Туркияда содир бўлган зилзилада 26 киши жароҳатланди

0

Туркия мамлакатининг ғарбий қисмида жойлашган Баликесир вилоятида 6,1 балл кучидаги зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Туркия ички ишлар вазири Али Ерликая маълумот берди.

Зилзила оқибатида 26 нафар киши жароҳат олган, уларнинг барчаси шифохонада тиббий ёрдам кўрсатилгандан сўнг уйига жавоб берилган ва қурбонлар қайд этилмаган. Шу билан бирга, ҳодисадан кейин 12 марта 4 баллдан юқори афтершоклар кузатилгани ҳам маълум қилинди.

Туркия табиий офатларни бошқариш бошқармаси — AFAD сейсмологларининг хабар беришича, зилзиланинг маркази Баликесир вилоятида бўлган ва унинг таъсири нафақат маҳаллий аҳоли, балки Истанбул, Измир ҳамда Маниса вилоятларида ҳам сезилган.

Баликесирнинг Синдирги туманида зилзила оқибатида учта турар-жой ва бир дўкон қулаб тушган. Ҳозирда қутқарувчилар томонидан зарар етган бинолар ўрганилмоқда, аҳоли хавфсиз ҳудудларга вақтинчалик кўчирилган.

Вазир Ерликаянинг сўзларига кўра, ҳозирда барча давлат хизматлари фаол ҳолатда ишламоқда, ва фуқароларга ҳушёрликни ошириш ҳамда сейсмик хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш бўйича чақириқ қилинган.

Айни вақтда Истанбул, Измир ва Маниса вилоятлари ҳокимиятлари ўз ҳудудларида зилзиладан кейинги салбий оқибатлар ёки зарар ҳолатлари қайд этилмаганини маълум қилган, деб хабар берди ria.ru.

Туркияда кейинги йилларда кузатилаётган фаол сейсмик жараёнлар олимларни ҳам ташвишга солмоқда. Муттахассислар мамлакат ҳудудида айрим тектоник йўллар фаоллашаётганини ва бундай табиий ҳаракатлар хавфини олдиндан баҳолаш муҳимлигини таъкидламоқда.