ru24.pro
World News
Октябрь
2025

"Бавария" Леннарт Карл билан янги шартнома имзолайди

0

Мюнхеннинг "Бавария" футбол клуби ёш ҳимоячи Леннарт Карл билан янги шартнома имзолашга тайёрланмоқда. Футболчи 2026 йил феврал ойида 18 ёшга тўлгач, унинг амалдаги шартномаси профессионал даражага ўзгартирилади ва у 2029 йилгача давом этади.

Бу ҳақда Sky Germany хабар бермоқда. Ҳозирда Карлнинг шартномаси 2028 йилгача амал қилади, аммо янги келишув унга яхшиланган маош ва бошқа шарт-шароитларни тақдим этади.

Шунингдек, футболчининг шартномасида товон пули ҳақидаги банд йўқлиги ҳам таъкидланган. Леннарт Карл яқинда Бундеслига доирасида "Боруссия Мёнхенгладбах"га қарши учрашувда (3:0) ва Чемпионлар лигасида "Брюгге"га қарши ўйинда (4:0) ўзининг юқори даражасини намойиш этиб, бу мусобақаларда илк голларини киритди.

Бундан ташқари, Карл "Бавария" сафида Чемпионлар лигасида рекорд ўрнатган футболчи сифатида ҳам тарихга кирди.