ru24.pro
World News
Октябрь
2025

"Барселона" Флик ёрдамчиси бошчилигида мағлуб бўлди

0

Мадриднинг "Реал" клуби Ла Лига 10-турида "Барселона" устидан ғалаба қозонди. Учрашув якшанба куни "Сантьяго Бернабеу" стадионида бўлиб ўтди ва 2:1 ҳисобида мезбонлар фойдасига якунланди.

Қизиқ томони, "кўк-анорранглилар" Маркус Зорг бошчилигида ўтказилган барча учрашувларда мағлуб бўлишди. Бу ҳақда Barca Universal хабар бермоқда.

Бунгача Ханс-Дитер Фликнинг ёрдамчиси бошқарувида каталонияликлар декабрь ойида "Атлетико Мадрид" ва "Леганес"га ютқазиб қўйган эди. Эслатиб ўтамиз, Флик "Эль-Класико" учрашувида "Жирона"га қарши ўйинда қизил карточка олганлиги сабабли дисквалификация туфайли қатнашолмади.

Навбатдаги турда "Барселона" ўз майдонида "Эльче"ни қабул қилади.