ru24.pro
World News
Октябрь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27
28
29
30
31

Элдор Шомуродов асосий таркибда: “Антальяспор” — “Башакшеҳир” баҳси олдидан

0

Бугун Туркия Суперлигасининг 10-туридан ўрин олган қизиқарли баҳс — “Антальяспор” ҳамда “Истанбул Башакшеҳир” жамоалари ўртасидаги учрашув старт олади.

Учрашув арафасида ҳар икки жамоа ўз асосий таркибини маълум қилди.

“Антальяспор”нинг бошланғич таркиби
Дарвозабон: Абдулла Йигитер (21)
Ҳимоячилар: Кеннет Паал (3), Бюнямин Балжи (7), Лаутаро Жанетти (30), Георгий Джикия (14)
Ярим ҳимоячилар: Абдукадир Өмур (10), Ван де Стрик (22), Дарьо Шарич (88, сардор)
Ҳужумчилар: Жеспер Сисей (23), Башир Гуейе (24), Доғукан Синик (30)

Заҳирада: Каан, Самет, Ҳусейн, Сонер, Сафури, Чванчара, Сторм, Боли, Керем, Пойраз Эфе.

(Бош мураббий: Эрол Булут)

“Қизил-оқлар” бугун ўз майдонида ғалаба қозониб, жадвалдаги позициясини мустаҳкамлашни мақсад қилган. Дарьо Шарич сардор сифатида жамоани илҳомлантириши кутилмоқда, Абдукадир Өмур эса ярим ҳимояда ўйин темпини белгилайди.

“Истанбул Башакшеҳир” асосий таркиби
Дарвозабон: Муҳаммад (16)
Ҳимоячилар: Онур Булут (6), Дуарте (5, сардор), Опоку (3), Опери (21)
Ярим ҳимоячилар: Берат (2), Умут (20), Юсуф (7), Крешпо (13), Да Коста (10)
Ҳужумчи: Элдор Шомуродов (14)

Заҳирада: Доған, Онур, Кемен, Селке, Калужински, Дениз, Ҳарит, Ба, Эбоселе, Брнич.

(Бош мураббий: Нури Шоҳин)

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов бугунги беллашувни асосий таркибда бошлайди. Унинг тезлиги ва тўпни назорат қилиш қобилияти “Башакшеҳир” ҳужум чизиғида ҳал қилувчи аҳамият касб этади.

Афсуски, Элдорнинг ҳамюрти — “Башакшеҳир” ярим ҳимоячиси Аббос Файзуллаев жароҳати сабабли ўйинда иштирок этмайди.

Ўйин олдидан ҳолат:
Ҳар икки жамоа учун бу баҳс муҳим аҳамиятга эга — “Антальяспор” ўз уйида очко йўқотмасликни, “Башакшеҳир” эса сўнгги турлардаги нохуш серияни тўхтатишни ният қилган.

Нури Шоҳин жамоасининг асосий үмиди Элдор Шомуродовга боғлиқ бўлади. Агар у ўйин бошидаёқ фаол ҳаракат қилса, “Башакшеҳир” рақиб дарвозасига жиддий хавф туғдириши мумкин.

Учрашувни Туркия Суперлигаси мухлислари катта қизиқиш билан кутмоқда.