ru24.pro
World News
Октябрь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27
28
29
30
31

40 ёшли Роналду спорт формасини қандай сақлаётганини айтди

0

«Ал Насср» сардори, португалиялик афсона Криштиану Роналду 40 ёшда бўлишига қарамай, ҳали ҳам юқори жисмоний ҳолатда ўйнаётганини барчага исботлаб келмоқда. Унинг фаолияти, интизоми ва шахсий турмуш тарзи кўплаб ёш спортчилар учун намуна бўлиб хизмат қилмоқда.

Яқинда Роналду матбуотга берган суҳбатда ўзининг салоҳиятини узоқ йиллар сақлаб туриш сирларидан бири ҳақида гапирди. Унинг сўзларига кўра, барқарор уйқу тартиби соғлом ҳаёт ва юқори натижанинг асосий омилларидан бири ҳисобланади.

«Мен учун уйқу — энг муҳим нарса. Ҳар кеча соат 23:00 ёки 24:00 ларда ухлайман ва эрталаб 8:30да уйғонаман. Бу менинг кун тартибимнинг ўзгармас қисми. Яхши уйқу нафақат тикланиш, балки узоқ умр кўриш ва доим яхши спорт формасида бўлиш учун ҳам калитдир», — деди Роналду.

Футбол юлдузи таъкидлашича, инсон танасига етти-саккиз соат уйқу етарли бўлиши керак ва унинг тўлиқ қийматини англаш ҳар қандай касб ва спорт тури учун муҳим. «Кунлик машғулотлар, диета ва тикланиш жараёни уйқусиз самара бермайди», — дея қўшимча қилди у.

Эслатиб ўтамиз, кеча бўлиб ўтган Саудия Пролигаси учрашувида Криштиану Роналду фаолиятидаги 950-голини урди. Бу кўрсаткич уни футбол тарихидаги энг самарали тўпурарлардан бири сифатида янада мустаҳкамлайди.

Мураббийлар ва спорт мутахассислари ҳам Роналдунинг жисмоний ҳолатини сақлаб қолишдаги интизомини юқори баҳолашади. У нафақат машғулотларда, балки кундалик турмушда ҳам ҳар бир деталга эътибор қаратган ҳолда ҳаракат қилади.

Криштиану Роналдунинг сўзлари, шубҳасиз, ёш авлодга муҳим сабоқ: катта натижалар фақат меҳнат, интизом ва соғлом ҳаёт тарзи орқали қўлга киритилади.