ru24.pro
World News
Октябрь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Тарихда илк бор ўзбекистонлик мутахассислар ФИФА қўмитасига тайинланди

0

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) расмий каналининг хабарига кўра, тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислар ФИФА қўмиталари таркибига киритилди.

Сўнгги йилларда ЎФА ФИФА билан ҳамкорликда бир қатор муҳим лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. 2024 йилда мамлакат илк бор футзал бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилган бўлса, 2027 йилда ёшлар ўртасидаги мундиал ҳам Ўзбекистонда ўтказилади.

ФИФАънинг Футболда технологиялар, инновациялар ва рақамли ривожланиш қўмитаси (Football Technology, Innovation and Digital Transformation Committee) футболни замонавий технологиялар орқали такомиллаштириш билан шуғулланади. У VAR, голни аниқлаш технологияси, яримавтоматик офсайд, рақамли мониторинг ва сунъий интеллект каби инновацион ечимларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш устида ишлайди.

ФИФА Кенгаши қарорига кўра, ЎФА биринчи витсе-президенти Равшан Ирматов 2025–2029 йиллар учун ушбу қўмитанинг раис ўринбосари этиб тайинланди. Қўмитага ФИФАнинг футбол технологиялари бўйича директори Ёҳаннес Ҳолзмуэллер раҳбарлик қилади.

Шунингдек:

ЎФА Бош котиби Аваз Максумов — Соҳил футболи қўмитаси (Beach Soccer Committee) аъзоси бўлди.

ЎФА аёллар футболини ривожлантириш бўлими раҳбари Юлия Панина — Аёллар миллий терма жамоалари мусобақалари қўмитаси (Women’с National Team Competitions Committee) таркибига киритилди.

Мазкур тайинловлар Ўзбекистон футболининг халқаро миқёсдаги обрўси тобора ошаётганидан далолат беради.