ru24.pro
World News
Октябрь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Колумбия Мексикани йирик ҳисобда мағлуб этди

0

Халқаро ўртоқлик учрашувида Колумбия Мексикага қарши майдонга тушиб, рақибини йирик 4:0 ҳисобида мағлуб этди. АҚШдаги «AT&T» стадионида бўлиб ўтган ўйинда жанубий америкаликлар тўлиқ устунликни намоён қилишди.

Колумбия томонидан голлар Лукуми (16), Диас (56), Лерма (64) ва Карбонеро (87) томонидан киритилди. «Реал»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Ҳамес Родригес учрашувда икки голли узатма бериб, жамоасининг ҳужумини “ишга туширди”.

Эслатиб ўтамиз, Колумбия бундан аввал Боливияни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, ЖЧ–2026 йўлланмасини қўлга киритганди. Мексика эса мундиалда мезбонлардан бири сифатида қатнашади.

Ўртоқлик ўйини. АҚШ, «AT&T» стадиони
Мексика — Колумбия 0:4
Голлар: Лукуми 16, Диас 56, Лерма 64, Карбонеро 87.