ru24.pro
World News
Октябрь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Тошкентда логистика терминали қурилиши бошланади

0

Дубай ҳукумати ахборот хизматининг маълум қилишича, БААнинг DP World компанияси ва ўзбекистонлик Tashkent Invest компанияси Тошкентда логистика терминали қуриш бўйича келишув имзолади, деб Kursiv.media хабар берди.

Лойиҳа учун жалб қилинган инвестициялар миқдори 288 миллион доллар (тақрибан 3,57 трлн сўм) этиб баҳоланмоқда. Терминал Янгихаёт туманидаги "Янги Авлод" саноат зонасида жойлаштирилади.

Бу мақсадда қўшма корхона ташкил этилади. Унда Tashkent Invest — шаҳар ҳокимлигига қарашли компания — 15% улушга эга бўлади, қолган қисми БАА компанияси ихтиёрига ўтади.

DP World раҳбари Султон Аҳмад бин Сулайемнинг таъкидлашича, ушбу ҳамкорлик Ўзбекистонни Марказий Осиёда логистика ва савдо маркази сифатида ривожлантиришга содиқликни акс эттиради.

Тошкентдаги мультимодал логистика терминали минтақани жаҳон даражасидаги инфратузилма ва интеллектуал логистика имкониятлари билан таъминлайди.

Терминал таркибига қуруқ порт, божхона назорати ҳудудлари ва омборхоналар киради. Лойиҳанинг биринчи босқичида 2026–2027 йиллар охиригача 63 минг кв.м майдонда темир йўл терминали ва омборлар қурилиши режалаштирилган.