ru24.pro
World News
Июль
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23
24
25
26
27
28
29
30
31

Санъатми, ҳазилми? Париждаги музейда миллион долларлик банан еб қўйилди

0
Яқинда Франциянинг Париж шаҳрида жойлашган машҳур Помпиду марказида ғайриоддий ҳодиса юз берди: бир ташриф буюрувчи деворга скотч билан ёпиштирилган бананни еб қўйди. Аммо бу оддий банан эмас эди — бу италян рассоми Маурицио Каттелан томонидан яратилган ва “Cомедиан” (яъни, “Комедиант”) деб номланган замонавий санъат асари бўлиб, у илгари 6 миллион АҚШ долларига баҳоланган эди.

Мазкур воқеа ҳақидаги хабарни Peopletalk нашри тарқатди ва у қисқа фурсат ичида интернетда катта муҳокамаларга сабаб бўлди.

Асарнинг муаллифи, италян концептуал санъаткори Маурицио Каттелан бу воқеани ҳазил билан кутиб олди:
“Яхшиямки, у бананни пўстлоғи ва скотчи билан эмас, фақат мевасини ебди”, – дейди у кулиб.

Бананнинг ўрни эса тезда янгиланди — бу инсталляцияни тиклаш санъаткор томонидан ишлаб чиқилган махсус йўриқномага асосан атиги бир неча дақиқада амалга оширилган.

Бу Каттелан асарларининг “таътиб кўрилиши” билан боғлиқ илк ҳолат эмас: 2023 йилда таниқли крипто-инвестор Жастин Сан ҳам ушбу асардан оғзига солиб кўрган эди.

Каттелан илк бор “Cомедиан” асарини 2019 йилда Маямидаги Арт Басел кўргазмасида тақдим этган. Ўша пайтда у 120 минг долларга сотилган эди. Оддий банан ва скотчдан иборат бу асарнинг нархи вақт ўтиши билан миллионлаб долларга кўтарилди. Бу ҳолат санъат оламида катта баҳс-мунозараларга сабаб бўлди — бундай ишлар санъатми, йўқми?