ru24.pro
World News
Июнь
2025

Xiaomi арзон AI ақлли кўзойнакларини тақдим этди

0
Xiaomi компанияси AI Glasses номли янги ақлли кўзойнакларини тақдим этди, деб Rozetked хабар берди. Янги қурилма бозордаги энг арзон таклифлардан бири сифатида эътироф этилмоқда.

Кўзойнак оғирлиги бор-йўғи 40 граммни ташкил қилиб, стандарт ақлли гаджет функцияларини ўз ичига олади.

AI Glasses'га овозли ёрдамчи Xiao Ai ўрнатилган бўлиб, у атроф-муҳит ва яқин атрофдаги буюмлар ҳақида маълумот бериш имкониятига эга. Объектларни таниш функцияси 12 мегапикселли (IMX681 модули) камера орқали амалга оширилади. У шунингдек 2К видео ёзиб олиш имкониятига ҳам эга. Овоз сифатини таъминлаш учун 6 та микрофондан фойдаланилади.

Қурилма орқали мусиқа тинглаш ва қўнғироқларга жавоб бериш ҳам мумкин. Батарея 8 соатгача ишлайди, USB-C орқали қувватланади.

Харидорлар учун 3 та модификация таклиф этилмоқда: стандарт, электрохромли — соя даражаси бошқариладиган тури ва рангли линзаларга эга бўлган версия (рангни алмаштириш мумкин).

Базавий версияси Хитойда 1999 юан (~3,5 млн сўм) нархда олдиндан буюртма учун мавжуд.