ru24.pro
World News
Июнь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23
24
25
26
27
28
29
30

"Навбаҳор" ОКМК устидан қандай қилиб йирик ҳисобда ғалаба қозонди (видео)

0
Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - ОКМК учрашуви ўз ниҳоясига етди.

Қизиқарли ва мурорасиз кечган баҳсда "лочинлар"нинг қўли баланд келди (3:0). Дастлаб беллашувнинг 6-дақиқасидаёқ Алишер Одиловнинг супер пасидан сўнг Забиҳулло Ўринбоев ҳисобни очишга муваффақ бўлди. 35-дақиқага келиб эса Гилерме Гедеш орадаги фарқни 2 тага етказиб қўйди. Қўшиб берилган дақиқаларнинг сўнггиси ўтиб бораётган пайтда Педро гол уриб, йирик ҳисоб бўлишини таъминлади.

Ушбу ғалабадан сўнг "Навбаҳор" 3 очкони қўлга киритиб, очколар сонини 23 тага етказиб олди ва "Нефтчи"га етиб олди. Қосимов бошчилигидаги олмалиқликлар эса 24 очко билан 3-ўринда қолди.