ru24.pro
World News
Июнь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22
23
24
25
26
27
28
29
30

Вояга етмаганлар учун тергов ҳибсхонасида шароитлар таҳлил қилинди

0
Болалар омбудсмани навбатдаги мониторинг ташрифи доирасида Тошкент шаҳридаги 1-сонли тергов ҳибсхонасида сақланаётган вояга етмаганларнинг шароитларини ўрганди. Матбуот хизмати маълумотларига кўра, бу ташрифда ҳибсхонадаги ёшларнинг камераларида яратилган шарт-шароитлар, овқатланиши, ётоғи, соғлиғини сақлаш ва умумий турмуш даражаси чуқур таҳлил қилинди.

Мониторинг жараёнида тергов ва суд босқичида сақланаётган болалар билан жамоавий суҳбатлар ҳамда индивидуал мулоқотлар ташкил этилди. Суҳбатлар вақтида уларга нисбатан қўлланилаётган муомала, тергов ва суд жараёнларида процессуал ҳуқуқлар қандай таъминланаётгани, адвокатлардан малакали юридик ёрдам олиш имконияти қандайлиги ўрганилди. Бир қатор болалар тергов даврида ҳуқуқий бузилишларга йўл қўйилгани, адвокат томонидан етарлича ҳимоя бўлмагани ҳақида шикоят қилди.

Болалар омбудсмани бу мурожаатларни ўз назоратига олди ва тегишли тартибда расмий ўрганиш ишларини бошлади. Ҳибсхонада ёшлар учун спорт майдони, кутубхона, стоматология, рентген ва УТТ кабинетлари мавжуд бўлиб, тиббий хизматлар кўрсатилиши таъминланган. Шунингдек, маҳбуслар махсус электрон терминал орқали озиқ-овқат маҳсулотларини онлайн буюртма қилиш имкониятига эга.

Бироқ ўрганишлар натижасида, камераларда қатор камчиликлар ҳам аниқланди: уларнинг аксарияти таъмирталаб аҳволда, айрим жиҳозлар сони талабга жавоб бермаслиги, вояга етмаганларни сақлаш учун ажратилган ўринлар белгиланган меъёрдан ортиқ эканлиги аниқланди. Бу эса умумий шароитга салбий таъсир кўрсатмоқда.

Болалар омбудсмани мониторинг якунида аниқланган барча муаммолар ва камчиликлар бўйича юқори турувчи мутасадди органларга таъсир чоралари кўриш учун расмий ҳужжатлар киритилишини маълум қилди.

Тергов ҳибсхонасидаги вояга етмаганлар учун яратилаётган шароитлар ижобий ва салбий томонлари билан мониторингдан ўтди. Ҳуқуқий ва маиший масалалар, тиббий хизматлар ҳамда инфратузилма юзасидан аниқланган муаммолар бўйича аниқ чоралар кўрилишига умид қилинмоқда.