ru24.pro
World News
Июнь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Гвардиола ПСЖнинг ёш юлдузини "Манчестер Сити"га жалб қилмоқчи

0
“Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола "Пари Сен-Жермен"нинг иқтидорли ёш футболчиси Махамаду Сангарени жамоа сафида кўришни истамоқда. Бу ҳақда RMC Sport нашри ўз манбаларига асосланиб хабар берди.

Маълум қилинишича, манчестерликлар порлоқ келажак эгаси сифатида кўрилаётган 18 ёшли ҳужумчига беш йил муддатга мўлжалланган шартнома таклиф этишган. Бу шартнома футболчи учун юқори даражада ўсиш ва Европа футболида ўзини кўрсатиш имкониятини бериши айтилмоқда.

Айни дамда Махамаду Сангаренинг "ПСЖ" билан тузган шартномаси якунланишига саноқли кунлар қолган. Бу ҳолатдан самарали фойдаланиш мақсадида “шаҳарликлар” уни эркин агент сифатида, яъни бепул равишда жамоа таркибига қўшиб олишни режалаштирмоқда.

Ўтган мавсумда Сангаре Париж клубининг асосий таркибида деярли майдонга тушмади ва бош мураббий Луис Энрике томонидан ўз истеъдодини намойиш этиш имконияти берилмади. Шу сабабли, футболчи клуб билан шартномасини узайтирмасликка қарор қилган ва ўз омадини Англия футболида синаб кўришни ният қилган.

Таъкидлаш жоизки, Гвардиола ёш футболчиларнинг иқтидорини очиш бўйича катта тажрибага эга ва бу жараёнда Сангаре учун "Манчестер Сити" жуда қулай майдон бўлиши мумкин. Бу трансфер амалга ошса, жамоа келажагини янада мустаҳкамлаб олиш имконига эга бўлади.

Яқин кунлар ичида Сангаре ва "Манчестер Сити" ўртасидаги музокаралар натижалари маълум бўлади.