ru24.pro
World News
Июнь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Флик “Барселона”ни янгилайди: шу уч футболчига чиқиш эшиги кўрсатилди

0
Испания чемпиони сифатида янги мавсумга тайёргарликни бошлаган “Барселона”да жиддий ўзгаришлар бошланди. Каталония клубининг бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ўз фалсафасига мос келмайдиган футболчиларни таркибдан чиқаришга қарор қилди. Германиялик мутахассисдан маълум бўлишича, жамоани тарк этадиганлар рўйхатига Ансу Фати, Жерар Мартин ва Андреас Кристенсен киритилган.

Бир пайтлар “Мессининг вориси” сифатида кўрилган Ансу Фатидаги умидлар афсуски тўлиқ оқланмади. Ёш ҳужумчидаги жароҳатлар ва нотўғри қарорлар уни асосий таркибдан узоқлаштирди. Ҳозирда Фатига жиддий қизиқиш билдирган жамоа — Франциянинг “Монако” клуби. Улар ҳужумкор футболчини бир мавсумлик ижарага олиб, кейинчалик 12 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқини ҳам таъминлашни режалаштирмоқда.

Бу билан чекланиб қолмаган “Барса” раҳбарияти ҳимоя чизиғида ҳам тозалаш ишларини бошлади. Чап қанот ҳимоячиси Жерар Мартинга Англиянинг “Борнмут” клуби томонидан 12 миллион еврога тенг таклиф берилди. Каталонияликлар мазкур таклифни маъқуллагани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Яна бир муҳим ном — Андреас Кристенсен. Даниялик марказий ҳимоячига Саудия Арабистонининг йирик клуби “Ан-Наср” даъвогарлик қилмоқда. Улар “Барселона”га 20 миллион евро таклиф қилиб, мустаҳкам келишувга эришиш истагини билдирган.

Фликнинг бош мураббий сифатидаги биринчи иши — жамоани қайта қуриш ва ўз услубини тўлиқ татбиқ этиш экани кундай равшан. У “Барса”ни фақат юлдузларга эмас, жамоавий уйғунликка асосланган механизм сифатида шакллантиришни мақсад қилган. Бунинг учун эса номувофиқ футболчилардан халос бўлиш табиий жараён.

Каталония клуби мухлислари эса кутиб туришмоқда — янги мавсумда Ханс-Дитер Флик бошчилигида “Барса” қандай жамоа бўлиши ҳозирча сир. Бир нарса аниқ: таркибий ўзгаришлар даври бошланди!