Япония гуруч захирасини яна қисқартиради: бозорда барқарорлик изидан
0
Япония ҳукумати ички бозорда гуруч етишмовчилигини бартараф этиш мақсадида давлат захирасидан қўшимча 200 минг тонна гуруч ажратишга қарор қилди. Бу ҳақда мамлакат Қишлоқ хўжалиги вазири Синдзиро Коидзуми маълум қилди, деб хабар бермоқда Kyodo News нашри.
Маълум қилинишича, ушбу миқдордаги гуруч чакана савдо тармоқлари — кичик супермаркетлар, ихтисослашган дўконлар ва йирик чакана савдо операторларига тўғридан-тўғри шартномалар орқали тарқатилади. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги аризаларни чоршанба кунидан бошлаб қабул қилишини билдирган.
Олдинги маълумотларга кўра, Япониядаги давлат гуруч захиралари 910 минг тоннани ташкил этган. Бироқ, март ва апрель ойларида ўтказилган кимошди савдоларидан сўнг захиралар тезлик билан камайиб, ҳозирги кунда 100 минг тонна атрофида қолди. Бу эса баъзи таҳлилчиларни фавқулодда вазиятлар вақтида етарлича озиқ-овқат маҳсулоти бўлмаслиги мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
Мамлакат аҳолиси ўтган ёздан бери дўконларда гуруч етишмаслиги билан боғлиқ қийинчиликларни бошдан кечирмоқда. Натижада гуруч нархлари кескин ошди — жорий йилдаги нархлар ўтган йилга нисбатан деярли икки баробарга қимматлашган.
Япония ҳукумати томонидан кўрилаётган бу чоралар аҳоли орасида хавотирни камайтириш ва ички бозорда нархларни барқарорлаштиришга қаратилган. Мутасаддилар бу орқали гуручни тезкор ва мақсадли етказиб беришни таъминлаш ниятида.