ru24.pro
World News
Июнь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Игорь Сергеев: Президент билан суҳбат ёдимдан чиқмайди, очиғини айтсам йиғлаб юборай дедим

0
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг тажрибали ҳужумчиси Игорь Сергеев тарихий Қатарга қарши баҳсдан сўнг сайтимизга самимий ва илҳомли интервью берди. Сергеевнинг сўзларида ғурур, миннатдорлик ва катта мотивация ётибди. Бу суҳбат нафақат футбол ишқибозларини, балки барча юртдошларимизни руҳлантирмасдан қолдирмайди.

Игорь Сергеев Жаҳон чемпионати йўлидаги саралаш жараёни ҳақида тўхталиб ўтиб, бу босқич Ўзбекистон терма жамоаси учун осон кечмаганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, айрим вазиятларда режалар амалга ошмаган, барибир мақсадга эришилди — тарихда илк бор миллий терма жамоамиз мундиалга йўл олди. “Бугунги ўйин мен учун янада қадрли бўлди. Оғир жароҳатдан сўнг майдонга қайтдим ва гол урдим. Бу ҳиссиётларни сўз билан ифодалаш қийин, чексиз шодлик ва мамнуният ичидаман”, — дея самимийлиги билан ўртоқлашди ҳужумчи.

Игорь Сергеев учун бу тўртинчи Жаҳон чемпионати саралаш цикли. Илк марта у 2013 йилда Иорданияга қарши баҳсда саралашда иштирок этган. Ўтган ўн икки йил ичида ўзгарган жиҳатлар ҳақида у шундай фикр билдирди: “Бугунги кунда футболимизга жиддий ёндашила бошланди. Федерация ва раҳбарият спортга катта эътибор қаратяпти. Шу боис, ёш ва истеъдодли ўйинчилар қатори кенгаймоқда. Ҳусанов, Аббос, Элдор каби ёшларимиз майдонда ўз сўзини айтмоқда, талаб ва мақсадлар катта, рақобат кескин. Энг асосийси — инфратузилма ва академияларимиз ривожланди. Бунинг натижасини терма жамоамиз сўнгги йилларда яққол кўрсатяпти”.

Сергеев тарихий саралашдан сўнг Президентимиз билан учрашганини ҳам унутмаслигини айтди. Ушбу учрашув у учун ҳаётдаги энг катта ифтихор ва орзуларидан бири бўлган. “Юртбошимиз менга раҳмат айтиб, оиламга ўзи шахсан фахрланишини етказишимни илтимос қилди. Президент билан юзма-юз суҳбатлашиш ҳар бир спортчи учун орзу. Бу ҳиссиётни сўз билан ифода этиб бўлмайди, йиғлаб юборишимга оз қолганди”, — дейди ҳаяжон билан футболчи.

Игорь Сергеевнинг бу сўзлари — фақатгина якка шахснинг таассуротлари эмас, балки бутун Ўзбекистон футболи, мураббийлар, ёшлар ва мухлислар учун ўзига хос руҳий қувват манбаи. Саралаш босқичидаги ғалаба ва миллий терма жамоамизнинг катта форумга чиқиши — бу йиллар давомида қўйилган меҳнат, тинимсиз машқлар ва кучли ироданинг натижаси.

Ўзбекистон терма жамоаси таркибида янги авлод истеъдодлари кўпаймоқда. Жамоа сафида ҳар бир футболчи ўз ўрнини топа олиш учун курашмоқда. Бугунги ютуқлар, муваффақият ва катта имкониятлар сари йўлнинг бошланиши, десак муболаға бўлмайди.

Шундай қилиб, Игорь Сергеевнинг самимий суҳбати орқали яна бир бор ишонч ҳосил қиламизки, миллий футболимизда янги саҳифа очилди. Олдинда ҳали янги ғалабалар, баланд чўққилар ва бутун юртни бирлаштирадиган катта форумлар турибди.