ru24.pro
World News
Июнь
2025

Хивада велосипедчи Matiz билан тўқнашиб, реанимацияга тушди

0
Хоразм вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати маълум қилишича, 2025 йил 4 июн куни соат тахминан 17:35 да Хива шаҳри ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган, деб UPL хабар берди.

1975 йилда туғилган Matiz ҳайдовчиси велосипедчи — 1958 йилда туғилган фуқарони уриб юборган. Илк маълумотларга кўра, велосипедчи автомашина билан бир йўналишда ҳаракатланаётган бўлиб, кутилмаганда ҳаракат йўналишини ўзгартириб, йўлни кесиб ўтишга уринган. Бу манёвр ҳайдовчи учун кутилмаган бўлиб, у тўқнашувни олдини олишга улгурмаган.

Тўқнашув натижасида велосипедчи турли даражадаги тан жароҳатларини олган ва шошилинч тарзда реанимация бўлимига етказилган. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.