ru24.pro
World News
Июнь
2025

Ўзбекистондан Иссиқкўлга автобус қатновлари қайта йўлга қўйилади

0
11 июндан бошлаб Ўзбекистонда Тошкент — Чолпон-Ота йўналиши бўйича мавсумий автобус қатновлари қайта йўлга қўйилади, деб хабар берди “Uzautotrans Service” матбуот хизмати, деб Nova24.uz ёзади.

Маълумотларга кўра, рейслар ҳар куни Yutong русумидаги автобуслар орқали амалга оширилади. Автобуслар Тошкент автовокзалидан соат 15:00 да йўлга чиқади.

Чипта нархи 300 000 сўм этиб белгиланган.

Қўшимча маълумот учун қуйидаги рақамлар орқали мурожаат қилиш мумкин:
• +998 71 207-87-00
• +998 94 131-99-99
• +998 88 666-15-15