Мирободда тонгда электросамокатлар алангаланди
0
Тошкентнинг Миробод туманида эрталаб содир бўлган фавқулодда ҳолат ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди. 30-май куни соат 08:03 да Ислом Каримов кўчасидаги 25-уй олдида электросамокатлар ёнаётгани ҳақида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар берилган.
Фавқулодда ҳолатларга тезкор жавоб берувчи ёнғин-қутқарув жамоаси воқеа жойига бор-йўғи тўрт дақиқа ичида – 08:07 да етиб келган ва икки дақиқа ўтиб, 08:09 да ёнғин бутунлай бартараф этилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Мутасаддилар ҳодисага оид батафсил маълумотлар билан тез орада чиқиш қилишини билдирди.