"Қувасойцемент" ва ҳибсдаги Улуғбек Шодмонов. Бизнеслар кимга ўтмоқда?
Қарийб беш ой аввал Дубайда ҳибсга олиниб, жорий йил бошида Тошкентга экстрадиция қилинган, ҳозирда ҳибсда қолаётган Улуғбек Шодмоновнинг United Cement Group (UCG) ширкатига тегишли “Кварц” заводи давлат тасарруфига қайтарилган. Шунингдек, UCGга қарашли “Қувасойцемент” заводининг ҳам эгаси алмашгани айтилмоқда.
Озодликнинг Тошкентдаги тадбиркорлар орасида “Офис” номи билан танилган норасмий тузилма билан боғлиқ суриштирувларда номи ўртага чиққан Улуғбек Шодмонов президентнинг кенжа куёви...
