ru24.pro
World News
Апрель
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29
30

ЦСКА Москва дербисида "Спартак"ни мағлуб этди, Файзуллаев... (видео)

0
Россия Премьер-лигаси 26-тур доирасидаги "Спартак" — ЦСКА ўйини бўлиб ўтди. Унда ЦСКА қийинчилик билан 2:1 ҳисобида ғалабага эришди.

Дастлаб 44-дақиқада Сауль Гуарарипа ҳисобни очди. 87-дақиқа Эсекьель Барко пенальтидан гол уриб, ҳисобни тенглаштирди. Аммо, икки дақиқа ўтиб Кристиан Бистрович "армиячилар"га ғалаба тақдим этган голга муаллифлик қилди.

Шунингдек, Сржан Бабич ("Спартак") 90+3 дақиқада майдондан четлатилди.

Аббосбек Файзуллаев эса ўйинни асосий таркибда бошлади ва 72-дақиқада захирага олинди.