ru24.pro
World News
Апрель
2025

Ўзбекистонда кучли магнит бўрони кузатилмоқда

0
25 апрель куни Ўзбекистон ҳудудида кучли магнит бурони кузатилиши кутилмоқда, деб хабар берди nova24.uz Meteonova маълумотларига таяниб.

Геомагнит бурон «оранж» даражада баҳоланган. Буроннинг кучайиши соат 08:00 дан 14:00 гача 4 балл даражада бўлади. Шундан кейин 3 баллга тушиши кутилмоқда. 26 апрель куни бурон кучсизланиб, 2 баллгача тушиши мумкин.

Мутахассислар таъкидлашича, бундай буронлар кўпроқ юрак-қон томир касалликлари, асаб тизими муаммолари, диабет ва бронхиал астма билан касалланганларга таъсир қилиши мумкин. Шунингдек, об-ҳавога сезгир инсонлар ва метеопатик симптомлар кузатиладиганлар ҳам ўзини ёмон ҳис қилишлари мумкин.