ru24.pro
World News
Апрель
2025

Ўзбекистон терма жамоаси Индонезияни 26:1 ҳисобида мағлуб этди

0
Арманистонда ўтаётган хоккей бўйича жаҳон чемпионати (IV дивизион) баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги ўйинда ҳам рақибни майдондан чиқариб юборди.

Бу сафар хоккейчиларимизга Индонезия жамоаси тўғри келди ва йигитларимиз рақибни 26:1 ҳисобида таслим этди.
Учрашувда Ўзбекистон жамоаси тўлиқ устунликни намойиш қилди ва гуруҳдаги пешқадамликни янада мустаҳкамлади.

Эндиликда олдинда фақат битта ўйин қолди — шанба куни турнир аутсайдери Малайзияга қарши.
Чемпионлик учун асосий вақтда исталган ҳисобда ғалаба қозониш кифоя.

Сиз нима деб ўйлайсиз, хоккейдаги ушбу юксалиш қандай давом этади?