ru24.pro
World News
Март
2025

Шавкат Мирзиёев Хўжанд шаҳрига етиб борди (фото)

0
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Хўжанд шаҳрига келди.

Аэропортда давлат раҳбарини Тожикистон президенти Имомали Раҳмон кутиб олди.

Ўзбекистон раҳбарининг ташрифи шарафига давлат байроқлари кўтарилди. Миллий куй-қўшиқ ва рақслар ижро этилди.

Бугун Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон президентларининг уч томонлама учрашуви бўлиб ўтади.

Кун тартибига мувофиқ, дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади.

Музокаралар якунида Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги шартномани имзолаш режалаштирилган.

Президентлар санъат усталари иштирокидаги қўшма концертда ҳам иштирок этадилар.


Фото: Президент матбуот хизмати