ru24.pro
World News
Март
2025
1 2 3 4 5 6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Mercedes-Benz 500 км юрадиган электр минивенни эълон қилди

0
Mercedes-Benz ҳашаматли электр минивен Vision V концепти тақдим этди. У Vito ва V-Class’нинг янги итерациялари учун асос бўлиб хизмат қилади. Янги линяда оилавий минивенлар ҳамда VIP йўловчилар учун махсус электр транспортлар ишлаб чиқарилиши режалаштирилган. Концепт апрель ойида намойиш этилади, серияли модел эса келгуси йилда чиқарилади.

Тақдим этилган Vision V тезкор дизайни ва илғор технологиялари билан ажралиб туради. Дастлабки тизерда моделнинг орқа қисмдаги Vision V белгиси акс этган. Уни Mercedes-Benz’нинг машҳур уч нурли юлдузлари фонида ёритиб турувчи махсус ёритиш тизими безатган. Гарчи бу дизайн серияли моделда сақланиб қолиши номаълум бўлса-да, компания автомобил дизайнида замонавий ва ўзига хос ечимлар қўлланишини ваъда қилмоқда.

Янги Vito ва V-Class моделлари Van Electric Architecture (VAN.EA) платформасида қурилади. Ушбу платформа мослашувчанлиги билан ажралиб туриб, турли даражадаги минивенлар ва ҳашаматли шаттлларни яратиш имконини беради. У 800-вольтли тизим ва бир ҳамда икки моторли қувват блогини ўз ичига олади.

Энг илғор моделлар 500 километр гача юриш захирасига эга бўлиб, дастлаб иккинчи даражали автоном ҳайдовчи тизими билан жиҳозланади. Кейинчалик эса учинчи ва тўртинчи даражали автопилотлар қўшилиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, Mercedes-Benz ўзининг EQC кроссовери ўрнига янги модел ишлаб чиқмоқда. Ҳозирда GLC with EQ Technology прототипи синовдан ўтмоқда. У 800-вольтли тизим, замонавий батареялар ва янги тормоз тизими билан жиҳозланади.