ru24.pro
World News
Февраль
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
22
23
24
25
26
27
28

Нурсултоннинг имкониятлари қандай? "Тизза бўйи еб-ичарми буёғи"...

0
Хабарингиз бор, 23 февралга ўтар кечаси АҚШнинг Вашингтон шаҳрида "UFC Fight Night 252" турнири старт олади. Биз учун аҳамиятли жиҳати ушбу кечада ҳамюртимиз Нурсултон Рўзибоев ўзининг UFCдаги 4-жангини ўтказади. Биз ушбу қарама-қаршилик ҳақида қисқачагина сўз юритиб ўтамиз.

Демак, ҳамюртимизга бу сафар дебютант АҚШ вакили Эрик Макконико рақиблик қилади. Макконикони профессионал кўрсаткичи 9 та ғалаба, 2 мағлубият ва 1 дурангдан иборат. Ғалабаларининг 7 тасини муддатидан аввал қўлга киритган. Жумладан, 3 таси сабмишн, 4 таси КО орқали амалга ошган. 2 бора тўлиқ жангда очколар эвазига муваффақиятга эришган. Нурсултон Рўзибоевнинг рекордини кўп бора таъкидлаб ўтганмиз. Шундай бўлса-да, эслатиб ўтамиз, Нурсултон 34 та ғалаба, 9 мағлубият, 2 дуранг ва 2 натижаси бекор қилинган жанг. Кўриниб турибдики, ҳамюртимиз тажриба борасида рақибидан анчагина устун.

Маккониконинг хавфли жиҳати бу нисбатан кураши ва грепплинги яхши шаклланганлигида, унга жангни "партер"га кўчириш имконини бермаслик керак. Шунингдек, асосий зарба йўллайдиган чап қўлида "бомба"си ҳам бор. Чап оёғида ҳам ажойиб зарбалар йўллай олади. Қолаверса, ҳар доим дебютантлар хавфли бўлади. Чунки уларда иштиёқ катта бўлади. Макконико UFC ўрта вазн тоифасининг машҳур жангчилардан бири Жаред Канонир билан бир залда машғулот ўтайди ва унинг жамоаси вакили ҳисобланади. Нисбатан жанг услублари ўхшаб кетади. Яъни, асосан "стойка"да жанг олиб боришни хуш кўришади. Бу эса Нурсултон учун жуда қулай вариант бўлади.

Ҳа рақиб гарчи, дебютант бўлса ҳам даражаси ёмон эмас. Аммо, Нурсултон ундан ҳар жабҳада устун. Яъни, юртдошимиз тезкорроқ ва "стойка"да бир бош устун. Жисмоний имкониятларини инобатга олсак, бу борада ҳам ҳамюртимизнинг яхши имконият ҳосил қилганлигини кўришимиз мумкин. Яъни, Нурсултон 13 см баландроқ. Қўлларининг узунлиги ҳам Рўзибоевнинг фойдасига ишлайди. Ранг-баранглик борасида ҳам юртдошимиз унга "дарс" беради. Энг асосийси ушбу жанг ўрта вазн (83,9 кг) тоифасида бўлиб ўтади. Бу дегани ҳамюртимиз у қадар кўп вазн ташламайди. Бу вазиятда Нурсултоннинг энг кучли вариантини кўришимиз мумкин. Тўлиқ лагерни ўтаган ва жисмоний ҳолати яхши бўлган Нурсултон Рўзибоев рақиблар учун "ёмон туш"га айланади.

Хуллас, бу жангда ҳамюртимизнинг ғалаба қозониш имконияти юқори ва у муддатидан аввал ушбу муваффақиятни қўлга киритса керак. Назаримда "тизза бўйи еб-ичар" буёғи... :)

Биз эса ҳамюртимизга омад тилаймиз!

Аҳмадбек Эшматов тайёрлади

Манба: Sports.uz