ru24.pro
World News
Февраль
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

“Манчестер Сити” мухлислари: Шу йигит зўр футболчи, деб айтгандим-а!

0
Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” мухлисларининг меҳрини қозониши учун битта учрашув кифоя қилди. Дебют ўйини “Челси”га қарши баҳсга тўғри келган ва голга сабабчи бўлган легионеримиз Англиядаги илк синов унга салбий таъсир қилмагани, аксинча, иродасини тоблаганини кўрсатди.

Хосеп Гвардиола шогирдлари Англия кубоги 1/16 финалида қуйи лига вакили “Лейтон Ориент”га рўбарў бўлди.

Бу учрашув ҳам “шаҳарликлар” учун ўта омадсиз бошланиб, дарвозабон Штефан Ортега 16-дақиқада ўз дарвозасига тўп киритиб қўйди. Биринчи бўлимни бой берган Хосеп Гвардиола танаффусдан кейин дарров майдонга марказий ҳимоячилар – Жон Стоунз ва Абдуқодир Ҳусановни ташлади.

Абдуқодир 56-дақиқада тўп киритиб, жамоасини шармандали мағлубиятдан қутқарди. Ғалаба голини Кевин де Брюйне урди – 2:1.

Айни пайтда “Манчестер Сити”нинг бутун дунё бўйлаб тарқалган мухлислари Абдуқодир Ҳусанов ўйинига ўз муносабатларини билдирмоқда.

Sports.uz портали футбол ишқибозлари эътиборига легионеримиз ҳақида “Манчестер Сити”нинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида билдирилаётган фикр-мулоҳазаларни ҳавола этади.

Abdelrhman Mustafa:
Абдуқодир Ҳусанов хатосини тўғрилай олди. Гап йўқ!

Trône Dan:
Иқтидорли ўйинчи экани билинди, энди кўпроқ ўйин амалиёти бериш керак.

Mohamad Anis:
Ниҳоят, шу йигитнинг табассумини кўрдик.

Unusual Bae:
Ажойиб дебют гол билан табриклаймиз. Ўйнамаса соғиниб қоладиган бўлдик.

Bismark Aboagye:
Қаҳрамонлик кўрсатишда давом эт, Абдуқодир!

STATISTICS BET:
Шу йигит зўр футболчи, деб айтгандим.

Ashley Nicole:
Ҳусанов бугун ўз вазифаларини аъло даражада уддалади. Бу йигит ўз кучини яхши билади, шекилли.

Abir Hossain:
Салоҳияти юқори экани шундоқ билиниб турибди.

Tsitsi Precious Chikungwa:
Ҳусановнинг ҳимояланиш қобилияти Аканжиникидан анча устун экан.

Sheldon Achanga:
Барча футболчилар орасида Ҳусанов кўпроқ ёқди.

Chan Sultan Matwic:
Аканжидан кучли экан.

Mca Johntyz:
Абдуқодир бизга қарзини қайтарди. Шу йигитни қўллаб-қувватлайлик.

Sane Omosh Austino:
Ҳусановнинг бир ўзи Аканжи, Ортега ва яна бир нечтасини қўшиб ҳисоблаганда ҳам улардан зўр экан!

Владислав Гречихин:
Абдуқодирнинг ўзига ишончи кўриниб турибди. Шундай давом эт.

Musaib Bhat:
Бугунги ўйинига қараб, келажакда дунёдаги энг зўр марказий ҳимоячи бўлишига ишондим.