ru24.pro
World News
Февраль
2025
1 2 3 4 5 6 7 8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Жавоҳир Синдаров нуфузли турнирни "ёндирмоқда"...

0
Мукофот жамғармаси 750 000 долларни ташкил этувчи "2025 Freestyle Chess Grand Slam Weissenhaus" турнири қизғин паллага кирди. Ушбу нуфузли мусобақада юртимиз шахматчилари – Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров ҳам дунёнинг энг кучли гроссмейстерлари билан баҳс олиб бормоқда.

Турнир давра тизимида ўтказилиб, ҳар бир иштирокчи айлана усулида барча рақиблари билан рапид форматида ўйнайди. Энг кучли саккизта шахматчи плей-офф босқичига йўл олади. Плей-офф босқичида эса ҳар бир жуфтлик ўртасида икки классик партия ўйналади. Агар умумий ҳисоб тенг бўлса, ғолиб тайбрек орқали аниқланади. Вақт назорати 90 дақиқа ва ҳар бир юриш учун 30 сония қўшимча вақтдан иборат (90+30).

Мусобақада юртимизнинг ёш иқтидорли шахматчиси Жавоҳир Синдаров жуда муваффақиятли иштирок этмоқда. У ҳозиргача Винсент Каймар (Германия), Левон Аронян (АҚШ), Владимир Федосеев (Россия) ва Магнус Карлсен (Норвегия) каби кучли рақибларни мағлуб этди. Айниқса, жаҳоннинг энг кучли шахматчиларидан бири – Магнус Карлсен устидан қозонилган ғалаба Синдаровга турнир жадвалида етакчилар қаторида қолиш имконини берди. Унинг бу муваффақияти натижасида у ҳозирча америкалик Фабиано Каруана билан бир хил очко тўплаб турибди.

Турнирнинг илк кунларидан бошлаб Фабиано Каруана пешқадамлик қилмоқда. Нодирбек Абдусатторов эса 2,5 очко билан хавфли ҳудудга яқин турибди. Қайд этиш жоиз, 4 кундан сўнг умумий жадвалда 9- ва 10-ўринларни эгаллаган иштирокчилар мусобақани тарк этади.

Ҳозирча Гукеш Доммаражу ва Магнус Карлсен 2 очко тўплаган ҳолда охирги ўринларда қолмоқда. Бу эса турнирнинг кутилмаган натижаларидан бири сифатида баҳоланмоқда. Бироқ мусобақада ҳали кўплаб учрашувлар олдинда, шунинг учун жадвалнинг тўлиқ ўзгариб кетиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

Жавоҳир Синдаров ва Нодирбек Абдусатторовга келгуси беллашувларда ҳам муваффақият тилаб қоламиз!