Вадим Абрамов Суперлига-2025 йилги мавсум учун қуръа ва старт ҳақида гапирди
0
Суперлига-2025 йилги мавсумига қуръа ташлангач, «Динамо» бош мураббийи Вадим Абрамов клуб матбуот хизматига чемпионат старти ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
- Тақвим унчалик яхши келди, дея олмайман. Ҳа, барибир турнир давомида барча рақиблар билан ўйнашга тўғри келади, аммо биринчи тўртта ўйиндан учтасини сафарда ўтказиш қийин бўлади. Аммо ҳар қандай қийинчиликка қарамай, яхши тайёрланиш ва курашиш керак.
- Бу йил ҳам мавсумни Наманганда «Навбаҳор»га қарши очилиш ўйини билан бошлаймиз. Бу турнир старти учун энг қийин рақиб деб ҳисоблайсизми?
- Йўқ, бундай деб ўйламайман. Энг асосийси, Наманганда ўтган йилгидек ҳакамлар хатога йўл қўйишмаса бўлди, — деди бош мураббий.
Манба: @FCDinamo1960