ru24.pro
World News
Январь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30
31

Аҳмад аш-Шаръа Суриянинг янги президенти деб эълон қилинди

0
Фото: Reuters
Сурия администрацияси раҳбари Аҳмад аш-Шаръа мамлакатнинг ўтиш давридаги президенти сифатида эълон қилинди, деб хабар беради SANA агентлиги.

Янги ҳукумат, шунингдек, олдинги конституция бекор қилиниши ва парламент тарқатиб юборилишини эълон қилди. Барча хавфсизлик хизматлари ва қуролли тузилмалар тарқатилади — уларнинг ўрнига фуқаролар хавфсизлигини таъминлайдиган янги тузилма пайдо бўлади.

«Ҳозир Сурия учун ҳокимиятдаги бўшлиқни тўлдириш, фуқаролар тинчлигини сақлаш, давлат институтларини қуриш, мамлакатнинг иқтисодий ривожланиши учун замин яратиш, Сурияни халқаро ва минтақавий мақомига устувор вазифалардан ҳисобланади», — дейди Аҳмад аш-Шаръа.

Тайинланган президентнинг ваколатлари Сурияда янги конституция қабул қилингунга қадар амалда бўлади. 2012 йилги конституция бекор қилинади. Мамлакат ҳукумати, шунингдек, собиқ президент Башар Асад томонидан қабул қилинган қатор қонунларни ҳам бекор қилади. Энди 8 декабр Сурияда «Буюк Сурия инқилоби» ғалабаси куни сифатида нишонланади.

Бундан ташқари, Сурияда 61 йил ҳукмронлик қилган «Баас» партияси тарқатиб юборилади. Партиянинг бошқа ном остида қайта фаолият юритиши тақиқланади.

Сурияда 2024 йил 8 декабр куни ҳокимият алмашди. Собиқ президент Башар Асад мамлакатни тарк этиб, Россиядан сиёсий бошпана олди.