ru24.pro
World News
Январь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26
27
28
29
30
31

Дунёдаги энг енгил ноутбук ишлаб чиқилди

0
Япониянинг Fujitsu компанияси Intel Lunar Lake процессорига эга янги FMV Note U номли ноутбукини тақдим этди. Ишлаб чиқарувчининг маълумотларига кўра, мазкур гаджет Copilot+ (такомиллаштирилган СИ) ўрнатилган дунёдаги энг енгил ноутбукдир.

Фото: Fujitsu
Ултрабукнинг оғирлиги 848 грамм, қалинлиги эса 2,54 сантиметрни ташкил этади. Корпус ингичка бўлишига қарамай, у 64 Вт қувватга эга катта ҳажмли аккумуляторни ўз ичига олган. Унинг қуввати 36 соатгача кутиш режимида ишлаш имконини беради. Узлуксиз видеоларни томоша қилиш вақти эса 15,5 соатни ташкил этади.

FMV Note U 1920х1200 пикселли, 14 дюймли IPS панелга эга. Шунингдек, ултрабук бармоқ излари учун сенсор ва 1080п сифатли веб-камера билан жиҳозланган.

Фото: Fujitsu
Windows қурилмасининг чипсетида 4,8 гигагерц тезлигига эга тўртта ядро ва Intel Аrc Graphics 140 график модули ўрнатилган. NPU (Neural Prpsessing Unit) махсус процессор чипи шовқинни камайтириш, автоматик субтитрлар, тасвир яратиш ва Microsoft Recall учун иловаларни яратиш вақтини тезлаштиради.

FMV Note U ноутбуки Thunderbolt 4-ни қўллаб-қувватлайдиган иккита USB-C порти, иккита USB-А порти, HDMI 2.1, microSD учун слот, 3,5 мм қулоқчин учун слотга эга.

Фото: Fujitsu
Бундан ташқари, мазкур ноутбук Гигабит Ethernet — маълумотларни 1 гигабит/с (1 Гбпс ёки 1000 Мбпс) тезликда узатишга мўлжалланган тармоқ технологиясига ҳам эга. Бу Ethernet стандартларининг такомиллаштирилган версияси бўлиб, асосан, юқори тезликда маълумот узатишни талаб қиладиган тармоқ тизимларида қўлланилади. Бу тизим енгил ноутбуклар учун камёбдир.

Фото: Fujitsu
Fujitsu компаниясининг ноутбуклари фақат Япония ва АҚШда сотилади. Cоrе Ultra 5 ва 16/256 ГБ хотирага эга асосий модел 214 000 иена (≈1373 доллар) туради. Флагман конфигурацияси Cоrе Ultra 7,32 ГБ оператив хотира ва 2 ТБ хотира билан бирга келади. Унинг нархи 332 800 иена (≈2135 доллар).