Таниқли агент: 50 миллион евро эмиш? Нималар деяпсизлар? Мен бунга ишонмайман!
0
Абдуқодир Ҳусановнинг 50 миллион евро эвазига "Ланс"дан "Манчестер Сити"га ўтгани катта муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Россия футболи мутахассислари мамлакат клублари селекционерлари ва спорт директорларини ўзбек футболчисининг иқтидорини ўз вақтида баҳолай олмагани учун танқид қилишмоқда.
Россия футбол уюшмаси фахрий президенти Вячеслав Колосков бу вазиятга ўз муносабатини билдирди:
"ЦСКА скаутлари истеъдодли Аббосбек Файзуллаевни пайқай олган бўлса, нега Абдуқодир Ҳусановни кўра олмадилар? Унинг иқтидори кўз ўнгимизда бўлган — Ўзбекистон ва Беларусда ўйнаган. Бу ҳолат бизнинг спорт менежерларимизнинг обрўсини оширмайди", — деди Колосков.
ЦСКАнинг собиқ спорт директори Андрей Мовсесьян эса Ҳусановга эътибор қаратганини айтди. Унинг сўзларига кўра, Беларуснинг "Энергетик-БГУ" клубига мурожаат қилганида, "Ланс" футболчини трансфер қилиш бўйича музокараларни бошлаган эди.
Шу билан бирга, таниқли агент Дмитрий Селюк Мовсесьянни кескин танқид қилди:
"Андрей, бу гапларни энди айтиб, нимани исботламоқчисан? Ҳусановни 100 минг еврога олиш имкони бор эди. ЦСКА нега бу футболчини 200 минг еврога трансфер қилмади? Бу спорт менежерларимизнинг даражасини кўрсатади", — деди Селюк.
Қизиғи шундаки, Селюкнинг ўзи аввалроқ Ҳусановнинг трансферига шубҳа билан қараган ва "Манчестер Сити"нинг 50 миллион евро сарфлаши ҳақидаги маълумотга ишонмаслигини билдирган эди:
- Мен Абдуқодир Ҳусановни анчадан бери биламан. У Беларусь чемпионатида “Энергетик-БГУ”да ўйнаган даврда менинг футболчим билан бир хонадонда яшаган. Ўзини кўрсата олди ва “Ланс”ни қизиқтириб қўйди.
Мослашув давридан кейин бу жамоада иқтидорини намойиш қилди ва ёзишларича, уни сўраб “Манчестер Сити” келибди.
Мени оммавий ахборот воситалари келтираётган сумма ҳайрон қолдирди. 50 миллион евро эмиш? Нималар деяпсизлар? Мен бунга ишонмайман! Бу қанақадир ўйин. Агар 15 миллион деганларингда ишонсам бўларди. Максимум 20 миллион евро бўлиши мумкин. 40 миллион ва қандайдир бонуслар ҳақида ёзишяпти. Бунақа рақамлар билан фақат халқни қўрқитасизлар.
Тўғри, “Манчестер Сити”да пул кўп. Балки бунақа харажат қила олар. Билмадим. Лекин 50 миллион евро ҳақида гапириш ортиқча. Энди сизлар марказий ҳимоячи учун бунақа катта пул берадиган кўплар клубларни биларсизлар, лекин мен бунга ишонмайман.
Ҳой, бир эътибор қилинглар, “Рома” ёзда Артём Довбикни “Жирона”дан 30 миллион еврога олди. Сизлар 50 миллион евро ҳақида гапиряпсизлар ахир, - деб гапирганди.
Аммо натижада, "Манчестер Сити" 20 ёшли марказий ярим ҳимоячи учун 50 миллион евро сарфлади. "Зар қадрини заргар билади" деган мақол бу ҳолатга тўғри келади шекилли.