Ҳусановни ололмаган “Реал” энди 100 миллион еврога ҳимоячи олади
0
“Реал” мутасаддилари ёзги трансферлар вақтида таркибда жиддий ўзгаришларни амалга оширади. Айниқса, жорий мавсумда ҳимоя чизиғида кўплаб муаммолар кузатилгани боис, клуб мудофаа чизиғини тубдан янгилашга қарор қилган.
Аслида мадридликлар Ўзбекистон миллий терма жамоаси марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановни ҳам кузатиб келаётган эди. “Қироллик клуби” ўзбек футболчисини мавсум охирида ўз сафига қўшиб олишни режа қилганди.
Бироқ, Хосеп Гвардиола ҳам ҳимоячилар масаласида муаммога дуч келгани боис, “Манчестер Сити” трансфер ишларини тезлаштириб юборди ва Ҳусанов учун курашдаги рақобатчиларини ортда қолдириш мақсадида 50 миллион евро билан масалани узил-кесил ҳал қилиб қўя қолди.
Энди “Реал” ҳимоя марказига етакчилик қиладиган бошқа футболчини оладиган бўляпти. Мадридликлар нишонида “Арсенал” марказий ҳимоячиси Вильям Салиба номзоди пайдо бўлди.
Салибанинг жисмонан бақувватлиги, ҳимоявий ўйиндаги устунлиги, ҳимоя чизиғини бошқара олиш қобилияти “Қироллик клуби” президенти Флорентино Пересга маъқул келгани айтилмоқда. Ҳужум чизиғини идеал кўринишга келтирган клуб хўжайини энди ҳимояни мустаҳкамлаш учун харажат қилишга тайёрлиги айтилмоқда.
Айни пайтда “Реал” таркибида бўлган Эдер Милитао ва Давид Алаба каби тажрибали ҳимоячилар кейинги мавсумларда жароҳатларга мойил бўлиб қолди. Ҳозирча Антонио Рюдигер ҳимоя марказини имкон қадар мустаҳкам ушлаб турибди. Лекин чемпион жамоа ҳимоя чизиғини ёшартириш режасини амалга оширадиган бўляпти.
23 ёшли Вильям Салибанинг ёшлиги, тезкорлиги ва яккама-якка курашларда ғолиб чиқиш қобилияти мадридликларга жуда маъқул келяпти. Унинг “канонирлар” билан тузган шартномаси 2027 йилнинг ярмигача давом этади.
Трансфер бўйича экспертлар Салибани 100 миллион евро атрофида баҳоламоқда. “Арсенал” ўз етакчисини осонликча қўйиб юбормайди. “Реал” эса, нафақат “канонирлар”ни балки, франциялик ҳимоячини ҳам трансферга кўндириши керак бўлади.