ru24.pro
World News
Январь
2025

Жавоҳир Синдаров нуфузли турнир финалида мағлубиятга учради

0
Гроссмейтеримиз Жавоҳир Синдоров нуфузли Freestyle Chess Grand Slam турнирининг саралаш баҳсларида ярим финалга чиққанини хабар қилган эдик.

Шахматчимиз ярим финалда хитойлик рақиби Ю Янг Йига қарши баҳс олиб борди ва ғалаба қозониб, турнир финалига чиқди.

Афсуски, финалда қизғин кечган баҳсда Владимир Федосеевга имкониятни бой бериб, турнирнинг асосий босқичига йўл ололмади.

Эслатиб ўтамиз, турнир 7-14 феврал кунлари Германиянинг Вайссенхаус шаҳрида бўлиб ўтади.

Иштирокчиларнинг тўлиқ рўйхати:
Магнус Карлсен, Владимир Федосеев, Алиризо Фирузжа, Гукеш Доммаражу, Вишванатан Ананд, Левон Аронян, Винцент Кеймер, Фабиано Каруана, Нодирбек Абдусатторов, Ҳикару Накамура.