Тибетда кучли 7,1 магнитудали зилзила содир бўлди
0
Фото: Х/YadavAditya01
Бугун, 7 декабр тонгида Хитойнинг Тибет мухтор туманида, Непал билан чегара яқинида 7,1 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда АҚШ геология хизмати маълум қилди.
Ушбу зилзила эпицентри Тибетдаги иккинчи катта шаҳар Шигадзедан 163 км олисда бўлиб, унинг ўчоғи 10 км чуқурликда жойлашган.
Фото: Х/YadavAditya01
Гувоҳларга кўра, кучли ер силкинишлари Ҳиндистоннинг Бихар, Ассом ва Ғарбий Бенгалия штатларида ҳам кузатилган. Ваҳимага тушган одамлар уйларидан югуриб чиқишган.
Айни пайтда зилзиладан жабрланганлар ва кўрилган талафотлар ҳақида маълумотлар тўпланмоқда.