ru24.pro
World News
Декабрь
2024
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29
30
31

Аббосбек Файзуллаев: Холанднинг кўзойнагидан ҳам олдим, машғулотларга боргим келмай қолди...

0
Аббосбек Файзуллаев — Ўзбекистон ва Россиянинг энг ёрқин футболчиларидан. 21 ёшли ҳужумкор футболчи ёш бўлишига қарамай, бугунги кунда ЦСКА ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси етакчиси ҳисобланади.

2024 йилда легионеримиз Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси, Ўзбекистонда йилнинг энг яхши футболчиси сингари индивидуал совринларни қўлга киритди.

Файзуллаев журналистларнинг саволларига жавоб қайтариб, интервью берди.

— Аббос, ишларинг қалай?
— Яхши. Мавсумнинг анча мураккаб ўтган биринчи қисми тугаб, таътил даври келди. Жисмонан ва руҳан бўшаш муҳим аҳамият касб этади. Чунки охирги икки йилда мен атиги икки ҳафта дам олдим холос.

— Терма жамоа туфайлими?
— Ҳа. 2022 йилнинг ёзида ёшлар ўртасидаги Осиё кубогида, 2023 йилнинг баҳорида 20 ёшгача бўлган ва бизнинг ғалабамиз билан якунланган Осиё кубогида иштирок этдим. 2023 йилнинг май ойида ёшлар ўртасида жаҳон биринчилиги бўлди.

2024 йилнинг бошида миллий терма жамоа билан Осиё кубогига бордим ва баҳорда ёшлар терма жамоасида ўйнадим. Ёшлар ўртасидаги Осиё кубогида иккинчи ўринни эгаллаб, Париж Олимпиадасига йўлланма олдик ва бу мусобақада ҳам ўйнадим.

Қисқасини айтганда, ақлбовар қилмас тақвимни бошдан ўтказдим. Шунақа пайтлар бўлдики, эрталаб уйғонганимда, бутун танам оғрирди, баъзан ҳеч қанақа машғулотга боргим келмасди. Ўзимни мажбурлашимга тўғри келарди.

— Лекин бу босқичларни бирорта жароҳатсиз ўтказишни уддалаяпсан-ку...
— Биринчи ўринда, Аллоҳдан мени жароҳатлардан асрашини сўрайман. Кейин эса, тикланишга жиддий эътибор қаратаман. Базадан доим охири кетаман. Уйимда ҳам тикланиш учун барча шароит, ҳатто кўк рангни фильтрлайдиган Эрлинг Холанднинг кўзойнагидан ҳам бор.

— Улар қандай ёрдам беради?
— Бу кўзойнакни ухлашдан олдин бир неча соат тақиб юриш керак. Уни тақишинг билан организмда мелатонин моддаси ишлаб чиқарилади ва бу уйқунинг сифатли бўлишини таъминлайди ва шу орқали организмнинг тикланиши яхши кечади. Қўшимчасига, кўз ҳам яхши дам олади. Битта шарти бор, таққанингдан кейин дастлабки 45 дақиқа ичида бирорта гаджетга қарамаслигинг керак. Бу жуда муҳим.

— Бу кўзойнак ҳақида қаердан билдинг?
— Биринчи бор Виктор Давилада кўргандим. Синаб кўрдим, эффекти менга ёқди. Ундан қаердан олса бўлишини сўрадим, Россияда йўқлигини айтди. Кейин терма жамоага борганида бу кўзойнакни Жанубий Америкадан олиб келди.

— Қизиғу...
— Бундан ташқари менда Whoop браслети бор, у уйқунинг сифатини аниқлаб, тана неча фоизга тикланганини кўрсатиб беради. Зўр нарса.
Давоми бор...