Абдуқодир Ҳусановнинг кейинги манзили ойдинлашиб қолди(ми?)
“Ланс” кашфиётига айланган Абдуқодир Ҳусанов Европанинг қатор клублари нишонида турибди. Қишки трансферлар ойнаси очилиши билан ўзбек футболчини қўлга киритиш учун кураш яна авжига чиқади.
Сўнгги маълумотларга кўра, 20 ёшли ҳимоячига “топ-5” лигаларининг барчасидан даъвогар клублар бор. “Ланс” раҳбарияти январда ўйинчи сотиб, молиявий муаммоларини бартараф этишга мажбур эканини таъкидламоқда.
Франция чемпионатида Абдуқодир Ҳусановга бир неча ойдан бери “Пари Сен-Жермен” ва “Марсель” даъвогарлик қилмоқда.
“Марсель” клуби фаолиятини ёритиб келаётган экспертлар ва манбалар ўзбек футболчиси атрофидаги вазиятни таҳлил қилиб бормоқда. Хусусан, coeurmarseillais.fr сайти марселликларнинг қишки трансферлар вақтидаги режалари ҳақида маълумот тарқатди.
Манбага кўра, ушбу жамоа январда тўртта янги ўйинчи олишни режалаштирган. Бош мураббий Роберто Де Дзерби ҳимоя маркази ва икки қанотига ҳимоячилар, шунингдек, ҳужумни кучайтирадиган креатив футболчи кераклигини таъкидламоқда.
Марселликлар ҳимоянинг исталган нуқтасида ўйнай оладиган Абдуқодир Ҳусанов ёрдамида бир неча муаммони бартараф этишни кўзлаётган эди. Бироқ “Ланс” юлдузи атрофида юзага келган рақобат “Марсель”ни ўзбек футболчиси бўйича режаларини ўзгартиришга мажбур қилмоқда.
- “Олимпик Марсель” қишки трансферлар даврида ҳимоя чизиғини мустаҳкамлашга бел боғлаган эди. Энди улар асосий трансфер нишонларидан бири Абдуқодир Ҳусановни унутишларига тўғри келади.
“Ланс”дан ўзбек ўйинчисига янги жамоа топиш топшириғини олган таниқли футбол агенти Жорже Мендеш Ҳусановни Англия Премье-лигасига жўнатиш учун бор имкониятларини ишга солмоқда.
“Тоттенхэм” ва “Ньюкасл”га агар Абдуқодир Ҳусанов керак бўлса, тезроқ ҳаракат қилиш кераклигини таъкидлашди. Чунки “Ланс” январда Кевин Дансога биринчи бўлиб харидор топса, кейин ўзбек футболчисини қўйиб юбормайди.
Абдуқодир Ҳусанов “Марсель” нишонида турганига қарамай, бу жамоадан анча узоқлашиб бормоқда, - деб вазиятга ойдинлик киритди TBR Football эксперти Марван Белкасем.
The Telegraph нашрининг маълум қилишича, “Ланс” Абдуқодир Ҳусанов трансферидан 30 миллион евро ишлаб олишни режалаштирган.
- “Ланс” 2023 йилнинг ёзида 100 минг еврога трансфер қилган Абдуқодир Ҳусанов жорий мавсум бошланганидан бери ўз ўйинлари билан ҳаммани ҳайратга соляпти. 20 ёшли ҳимоячи “Марсель” ва ПСЖдан ташқари, кўплаб хориж клубларини ўзига қаратган.
Англия Премьер-лигасининг “Тоттенхэм” ва “Ньюкасл” каби клублари бу трансферни январда амалга оширмоқчи. “Ланс”га пул керак ва клуб англияликларнинг таклифини рад этолмаслиги мумкин. “Марсель” қишда Англия клублари билан рақобатга кириша олмаса, Ҳусановни тўлиқ қўлдан чиқаради, чунки ёзда ҳимоячининг нархи бундан-да баланд бўлади, - деб ёзди The Telegraph.
Демак, Абдуқодир Ҳусанов атрофидаги вазиятни диққат билан кузатиб борамиз. Январда футболчимиз фаолиятида ўзгариш бўлиб қолиш эҳтимоли катта.