Миллий озодлик ҳаракати раҳбари Мадаминбек ким эди?
0
Россия мустамлакачилиги ўзининг беҳад зулмкорлиги, қабоҳати билан Туркистон халқлари қалбида ўчмас доғ қолдирган. Йиллар давомида маҳаллий аҳоли зулм остида ушлаб турилган, истиқлол ва эрк туйғулари сўндирилган. Аммо юртнинг жасур ва мард ўғлонлари босқинчилар кўзига тик боқиб, ўлка халқларининг эрки ва озодлиги учун курашган. Ана шундай қаҳрамонлардан бири – Мадаминбек эди.
Мадаминбекнинг асл исми – Муҳаммад Аминбек. У 1892 йилда Марғилон яқинидаги Сўкчилик қишлоғида туғилган. Отаси Аҳмадбек ҳунармандчилик билан шуғулланиб, катта савдо дўконига ҳам эгалик қилган. Аҳмадбекнинг ота-боболари Қўқон хонлиги даврида турли юқори лавозимларда ишлаган.
Айрим манбаларда Мадаминбекнинг онаси ўз ҳовлисида мактаб очиб, отинойи сифатида ёш қизларни ўқитгани ҳақида маълумотлар учрайди. Мадаминбекнинг Мақсудали ва Мамадали исмли икки акаси, Меҳринисо ва Майрамнисо исмли икки опаси ҳам бўлган. Бўлажак қўрбоши Марғилондаги мактаб ва маҳаллий мадрасани тугатгач, таҳсилни давом эттириш учун Бухорога жўнаб кетади.
Мадаминбекнинг сургун қилиниши
Тарихчи Қаҳрамон Ражабовнинг маълумотларига кўра, Мадаминбек Биринчи жаҳон уруши арафасида Россия империясининг мустамлакачилик зулмига қарши Фарғона водийсида кўтарилган турли ғалаён ва исёнларда фаол қатнашган. Шунинг учун ўлкадаги рус полицияси уни 1914 йилда қамоққа олади. Суд Мадаминбекнинг бўйнига қилмаган жиноятлари – қотиллик ва ўғриликни ҳам илиб, уни Сибирнинг Нерчинск шаҳрига 14 йил муддатга сургун қилади.
Шундай қилиб, ёш Мадаминбек ҳаётининг уч йили даҳшатли Сибир ўрмонларида ўтади. Бироқ бўлажак қўрбоши учун бу йиллар изсиз кетмади. Айнан Сибирдаги оғир ва машаққатли ҳаёт уни келгуси курашлар учун чиниқтириб, юрт озодлиги учун бўладиган ҳаёт-мамот жангларига тайёрлайди. 1917 йилдаги феврал инқилобидан кейин Мадаминбек сиёсий маҳбус сифатида озод қилинди ва у Марғилонга қайтиб келди.
Болшевикларга қарши курашнинг бошланиши
Сургундан қайтган Мадаминбек дастлаб Марғилонда милиция бошлиғи этиб тайинланади. Ўлка халқларининг хоҳиш-иродаси сифатида вужудга келган Туркистон Мухториятининг қонга беланиши, юрт фарзандларининг қирғин қилиниши, Қўқон шаҳри ва унинг атрофидаги қишлоқлар аҳолисининг аёвсиз талон-торож қилиниши унинг сабр-косасини тўлдиради.
1918 йилнинг март ойи бошларида Мадаминбек ўз милиционерлари билан истиқлолчилар сафига ўтади. Кейинчалик у ўз қарорини шундай изоҳлаган эди:
“Дастлаб шўроларга хайрихоҳ мусулмон қўшинларини қўллаб-қувватлашни зарур деб ҳисобладим, яъни болшевиклар ҳокимиятини халқ учун энг яхши ва фойдали деб ўйладим. Лекин кейинчалик шуни англадимки, болшевиклар фаолияти фақат бойлар, деҳқонлар ва камбағалларни талашдан иборат экан. Шунинг учун ҳам мен болшевиклар хизматини ташладим ва Эски Марғилон ҳукумати қўрбошилигидан кетдим”.
У Тошлоқ қасабасидаги Ғорбуво қишлоғини ўзига қароргоҳ қилиб олиб, қизил гвардиячилар билан дастлабки жангларини бошлаб юборади. Кейинчалик, Ғорбувони ўринбосари Шермуҳаммадбек ихтиёрига қолдириб, қароргоҳини Балиқчига кўчиради. Чунки бу ҳудуд водийнинг тўрт йирик музофоти – Қўқон, Наманган, Андижон, ва Марғилон ҳудудлари ўзаро туташган, бутун водийни назорат қилиб туриш мумкин бўлган, муҳим стратегик аҳамиятга эга жой эди. Тез орада Мадаминбекнинг қўшини 4000 кишига етади.
Лашкарбоши ўзининг ўсиб бораётган қўшинида бебошлик, талончилик ва бошқа салбий ҳолатларнинг олдини олиш учун қози ва муфтийлар ёрдамида махсус “Низомнома” тузади. У янги қўшилган ҳар бир қўрбошини ушбу “Низомнома” билан таништириб, унга амал қилиш учун имзо қўйдириб олган. Афсуски, бу муҳим ҳужжатнинг бирор нусхаси архивларда ҳам, одамлар қўлида ҳам сақланиб қолмаган.
Мадаминбекнинг “Амир ал-муслимин”га айланиши
Навқирон ёшда бўлишига қарамасдан юрт кезган, ҳарбий саркардалик истеъдодига эга Мадаминбек тез орада водий курашчилари сардорига айланади.
Советларнинг расмий ҳужжатларидан бирида таъкидланишича, “ўз олдига совет ҳокимиятини ағдариш ва Фарғона мухториятини тиклаш вазифасини қўйган” Мадаминбек тадбиркор сиёсатчи ва уддабурон ташкилотчи фазилатларига эга эди. “У бизнинг раҳбарлик фаолиятимизда йўл қўйган хато ва камчиликларимиздан усталик билан фойдаланарди. Унинг ўз “бошқарув” аппарати, ўзининг “трибунали”, ўзининг “генштаби” бўлган. У қонунлар чиқарган”, деб эътироф қилади Мадаминбекка қарши курашган Граматович. Буни бошқа қизил қўшин бошлиқлари ҳам тан олган.
Мадаминбек ўзининг қаттиққўл сиёсати, ташкилотчилик фаолияти ва энг муҳими, ўлкада кечаётган ижтимоий-сиёсий ва ҳарбий вазиятни тўғри баҳолай олиши билан ажралиб турарди. Бунинг устига аниқ вазиятга мувофиқ келадиган амалий ҳаракатларни қўллай олиши, сафдошларига ўз таъсирини ўтказа олиши ҳам уни кўп ўтмай бутун Фарғона жанговар курашчиларининг нуфузли раҳбарига айлантиради. 1919 йилнинг ўрталарига келиб унинг йигитлари сони 25 минг кишидан ошади.
Фарғона, Марғилон, Андижон, Наманган, Ўш каби ҳудудларда ҳаракат қилаётган таниқли раҳнамолар, уларнинг жангчилари Мадаминбекнинг яшил байроғи остига бирлаша бошлайди.
Мадаминбекнинг аскарлари айниқса 1919 йилнинг биринчи ярмида совет қўшинларига қарши бир қатор сезиларли зарбалар беради. Хусусан, январда Марғилон, февралда Фарғона ва Чуст шаҳарларининг Мадаминбек томонидан эгалланиши ва бир қатор муҳим амалий тадбирларнинг ўтказилиши унинг обрўсини янада ошириб юборди. 1919 йил апрел ойида унинг аскарлари Наманган ва Қўқон шаҳри атрофларидаги жангларда ҳам ғолиб бўлади.
Мадаминбек қўшинидаги йигитлар жасур ва содиқ жангчилар бўлсалар-да, уларнинг аксарияти умрида пичоқ, кетмон ва паншахадан бошқа қурол ишлатмаган, жанг тактикасидан бехабар бўз йигитлар эди. Маҳаллий миллат вакиллари ичида ҳарбий мутахассислар деярли йўқлиги сабабли, Мадаминбек ўйлаб-ўйлаб собиқ рус подшоҳининг армияси зобитларидан фойдаланишга қарор қилади. Водийда болшевиклар ҳокимиятини тан олмаган, уларга қўшилмагани учун таъқибга учраган рус ҳарбийлари жуда кўп бўлган. Мадаминбек уларнинг ҳузурига одам юбориб, умумий душман, яъни болшевикларга қарши бирлашишни таклиф қилади. Шундан сўнг, Монстровнинг рус крестянлари (деҳқонлари)дан ташкил топган анча таъсирли ҳарбий қисмлари Мадаминбек кучлари билан бирлашади. Бу отряд тоғ шароитида жанг қилишга моҳир йигитлардан иборат бўлиб, “Бўри галаси” деган ном олган эди.
Бунга қадар советларга қарши ҳаракат сафларида ерли миллат вакиллари курашиб келаётган бўлсалар, эндиликда уларга советлар сиёсатидан кескин норози бўлган рус деҳқонлари ҳам қўшила бошлайди. Бу ўзгариш 1919 йил октябрида Помирнинг Эргаштом овулида Мадаминбек тарафдорлари ташаббуси билан “Фарғона муваққат мухторият ҳукумати” тузилишида ҳам ўз ифодасини топганди. Ҳукумат таркиби 24 кишидан иборат бўлиб, унинг 16 нафари маҳаллий миллат вакилларидан ва 8 нафари руслардан таркиб топади. Фарғона ҳукумати бошлиғи ва мусулмон қўшинлари бош қўмондони этиб Мадаминбек сайланади.
1919 йилда Фарғона водийсида 150 тага яқин мусулмон жанговар қисмлари фаолият юритган бўлиб, уларни 4 нафар йирик лашкарбоши: Мадаминбек, Катта Эргаш, Шермуҳаммадбек ва Холхўжа эшон бошқарган. Хусусан, Мадаминбекнинг қўл остида 30 мингга яқин, Шермуҳаммадбекда 20 минг, Катта Эргаш қўрбошида эса 8 минг жанговар қўшин бўлгани маълум.
Тўрт қўрбоши октябр ойи охирида улар Андижонга яқин Ойимқишлоқда қурултойга тўпланиб, ўз қўмондонликларини бирлаштиришга қарор қилишади. Қурултойда ислом қўшинларининг бош қўмондони – “Амир ал-муслимин” этиб Мадаминбек сайланди.
Лекин бу бирлик амалда ишламайди. Фарғона водийсидаги миллий-озодлик ҳаракатининг дастлабки раҳбарларидан бўлган ва ҳарбий қудрати заифлашган Катта Эргаш ўрнига Мадаминбекнинг “Амир ал-муслимин” этиб сайланиши қисқа вақт ичида ўртада низо келтириб чиқаради. Аразлаган Катта Эргаш қўрбоши қурултой қарорига бўйсунмаслигини эълон қилиб, ўз ҳолича курашни давом эттиришни маъқул кўради. Кўп ўтмай Холхўжа эшон ҳам ўз кучларини ажратиб, мустақил фаолият кўрсата бошлайди.
Мадаминбек ҳарбий ва моддий ёрдам сўраб Бухоро амири Саид Олимхон ва Хива “хони” Жунайдхон билан музокаралар олиб борган. Афғонистон ва Туркияга ўз вакилларини жўнатган. Аммо ҳеч қандай ёрдам ололмаган.
Скобелев битими ва Мадаминбекнинг ўлдирилиши
Совет режими Туркистондаги миллий озодлик ҳаракатига қарши курашиш учун Россия марказидан доимий равишда Туркистонга янги-янги қизил аскар қисмларини ташлаган.
1920 йил бошига келиб Фарғона водийсида жанговар ташаббус қизил армия қўлига ўтади. Совет қўшинлари Катта Эргаш, Мадаминбек, Шермуҳаммадбек ва Холхўжа кучларига сезиларли зарбалар беради. Жумладан, 1920 йил январида қизиллар Катта Эргаш кучларига зарба бериб, унинг таянч маркази Бачқирни эгаллайди. Худди шу вақтда совет қўшини Монстровнинг деҳқонлар армиясини тор-мор этиб, Гулча қалъасини ишғол қилади. Айни пайтда қизиллар Норин ва Қорадарёнинг қўшилиш жойида Мадаминбек аскарларига қарши муваффақиятли жанг қилиб, унга катта талафот етказади.
Тенгсиз душман билан курашни давом эттиришнинг мушкуллиги, оддий халқ ҳаётининг ночорлашиб бораётгани айрим кураш раҳнамоларини фаол ҳаракатларни вақтинча тўхтатиб, бошқача йўл излашга, совет томони билан ўзаро келишувларга ундади.
Айёр совет ҳукумати таклифига кўра, 1920 йил 6 март куни Мадаминбек ва Верёвкин-Рахалский ўртасида Скобелев шаҳрида яраш битими имзоланди. Бу сулҳ шартларига асосан, Мадаминбек ўз ҳаракатларини тўхтатди. Унинг 1200 нафардан зиёд аскар йигитларининг дахлсизлиги, ўз қурол-яроғларига эга бўлиши, керак бўлганда уларнинг водийда тинчлик, барқарорлик ўрнатишда ўз раҳнамоси етакчилигида фаол иштирок этиши кўзда тутилган эди.
Қўрбошининг кейинги тақдири ҳақида турли манбаларда бир-бирини инкор этувчи маълумотлар учрайди. Хусусан, совет даврида ёзилган китобларда Мадаминбек музокара ўтказиш учун борган чоғида Шермуҳаммадбекнинг буйруғи билан Холхўжа томонидан сотқинликда айбланиб отиб ташлангани келтирилган. Турк тарихчиси Али Бодомчи ўзининг икки жилдлик “Қўрбошилар” асарида Мадаминбекнинг ўлдирилишини советлар уюштирганини келтириб, қотиллик русларга сотилган Сойиб қори ва Лутфулло махдум томонидан амалга оширилганини ёзган.
Гарчанд Фарғонада советларга қаршилик ундан кейин ҳам янги-янги кучлар билан турли тарзда давом этган бўлса-да, кураш аввалгидек кенг қамровли жанговар, ҳужумкор йўналиш касб этолмаган.
Манбаларга кўра, Мадаминбекнинг ўлимидан кейин, унга ҳурмати баланд бўлган қирғизлар қўрбошининг танасидан жудо қилинган бошини советлардан сотиб олиб, уни иззат-икром билан дафн қилишган. Унинг қабри ҳозирги Қирғизистоннинг Шиғай қишлоғида.
Мадаминбекнинг совет даврида узоқ вақт қаровсиз қолган қабрини 1994-1996 йилларда ҳофиз Дадахон Ҳасанов бошчилигидаги бир гуруҳ фарғоналиклар зиёрат қилиб, атрофига панжара ва қабртош ўрнатишган.
Қабртошга қуйидаги сўзлар ёзилган:
Туринг бегим, гуноҳларни ювайлик,
Босқинчини Она юртдан қувайлик!
2018 йилда ёзувчи Бахтиёр Абдуғофурнинг қўрбоши ҳақида “Қонли гуллар водийси: Мадаминбек” романи нашр этилди. Асарда Муҳаммад Аминбекнинг ҳаёт йўли тўлиқ очиб берилган.

Достон Аҳроров тайёрлади