“Борадиган жой йўқ, киссада пул ҳам йўқ” - Бойсунликлар газ конидаги вазият ҳақида
Бойсундаги газ конидаги портлаш ортидан кўчирилган аҳоли ҳодисадан беш кун ўтиб ҳам сарсон-саргардонликда юрибди. Ҳодисани текшириш учун махсус ҳукумат комиссия тузилгани эълон қилинган, аммо комиссия ҳозиргача ҳодиса сабаблари борасида бирон дастлабки хулосани эълон қилганича йўқ.