ru24.pro
World News
Январь
2024

Мадридда 25 мингга яқин одам Фаластинни қўллаб-қувватлаш учун намойишга тўпланди

0

Фото: Google Images

Испания пойтахти Мадридда 25 мингга яқин одам Фаластинни қўллаб-қувватлаб норозилик намойишига чиқди, деб хабар бермоқда Испаниянинг Periodico газетаси шаҳар ҳокимиятига таяниб.

Газетанинг ёзишича, “Фаластиндаги геноцидни тўхтатинг” шиори остида уюштирилган норозилик намойишлари Барселона, ​​Валенсия ва Севилья каби бошқа шаҳарларда ҳам бўлиб ўтган.

"Мадридда 25 мингга яқин одам пойтахт марказидаги Аточа темир йўл вокзали ва Cибелес майдони ўртасида пиёда юрган", — дейилади нашрда.

Газетанинг таъкидлашича, намойишчилар Фаластин байроғи рангидаги баннерлар билан туриб, Испания ҳукуматини Исроил билан алоқаларни тўхтатишга чақирган. Иштирокчилар, шунингдек, Исроилга қарши санкция қўллашга чақирувчи шиорларни айтиб бақирган.