Одамларга шунчаки пул тарқатса нима бўлади?
Одамларга шунчаки пул тарқатса нима бўлади?
Исталганча қоғоз пул босмадан чиқариб одамларга тарқатса ҳаммага яхши бўлмайдими, – деган саволга Россия Банки раҳбари Эльвира Набиулина жавоб берди.
“Марказий Банкнинг пул-кредит сиёсати фақат иқтисоддаги талабга таъсир қилади. Шунчаки пул босмадан чиқариб уни одамларга тарқатса, талаб миқдори ошади, лекин таклиф ўзгармайди. Оқибатда иқтисоди ўсиши ўрнига фақат инфляция ўсади”, – деди мутахассис.
“Инфляция икки хонали сонга етса, бунинг бир неча оғир оқибатлари бўлиши мумкин. Биринчидан, рубл курси кескин тушиб кетади, чунки одамлар жамғармаларини инфляциядан сақлаб қолиш учун бошқа валюталарга ўтказишни бошлайди. Иккинчидан, бизнес ўз ривожланишига пул тикишни тўхтатади, чунки инфляция узоқ муддатга режалаштиришга халал беради”, – деди МБ раиси.
Россияда ўртача йиллик инфляция:
2015– 12,9 %
2016 – 5,38 %
2017– 2,52 %
2018– 4,27%
2019– 3,05%
2020 – 4,91%
2021 январь-май – 5,5%, йиллик мўлжал – 4%.
