“Барселона” футболчиси Дани Ольмо жамоадоши Ламин Ямалнинг ҳолати ҳақида фикр билдирди. 18 ёшли футболчи Испания терма жамоаси таркибидан чиқарилди, чунки у пубалгия жароҳатини даволашни давом эттирмоқда.
“Ламин жуда хафа бўлди, чунки у ҳар доим терма жамоа сафида ўйнашни хоҳлайди. Кўриниб турибдики, агар у ҳозир бу ерда бўлмаса, демак, у ўзининг 100 фоиз формасида эмас.
“Барселона” ва Испания терма жамоаси ўртасида ҳеч қандай муаммо йўқ, муносабатлар яхши. Клуб ҳам, терма жамоа ҳам Ямалдан энг яхши формасини кутмоқда”... Читать дальше...