22 январда қор ёғиши эҳтимоли бор ҳудудлар маълум қилинди
Ўзбекистонга 22 январь, чоршанба куни Волгабўйидан нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши, республиканинг катта қисмида ёғингарчилик бўлиши прогноз қилинганди. “Ўзгидромет” шу куни ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор ҳудудларни маълум қилди.
Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 12-14 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 1-3 даража илиқ бўлади. Читать дальше...
