«Замонавий Дон Кихот»: Трамп шамол парракларига қарши
АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп иккинчи муддати давомида шамол станциялари қурилишига қарши қаттиқ курашмоқчи, деб хабар берди Energy Connects портали.
У Оқ уйга кирган илк куниёқ шамол парраклари қурилишига қарши фармонни имзоламоқчи. Шамол энергетикасига миллиардлаб доллар сармоя тикилган лойиҳалар тақдири савол остида қолади.
«Биз шундай сиёсат юритамизки, унда биттаям шамол заводи (станцияси) қурилишига рухсат берилмайди», — деди Трамп Флоридадаги Мар-а-Лаго қароргоҳида ўтказилган матбуот анжуманида. Читать дальше...