Португалия клублари қизиқиб қолган футболчини "Динамо" қандай сақлаб қолди?
Маълумки, Самарқанднинг “Динамо” клуби қишки тайёргарлик ва шу билан бирга селекция ишларини ҳам олиб боряпти. Бош мураббий Вадим Абрамов янги ўйинчиларни таклиф қилишдан ташқари ўтган йилги таркибда ўйнаганлардан бу йил ҳам ишонч билдираётганларини сақлаб қолиш ҳаракатида юрибди. Ана шундай футболчилардан бири Жаҳонгир Ўрозов.
Хабарингиз бўлса керак, 18 январь куни 21 ёшни қарши оладиган футболчи ўтган мавсумда “Динамо”да ижара ҳисобида тўп сурди. Ҳуқуқий томондан эса Туркиянинг “Эюпспор” жамоасига тегишли ҳисобланади. Читать дальше...