Хонанда ва актриса Женнифер Лопес гўзаллигини сақлаб қолиш "сирини" ошкор қилди...
Хонанда ва актриса Женнифер Лопес 55 ёшда ҳам мафтункор кўриниши билан доимо мухлисларни лол қолдириб келган. Гарчи бу кўриниш генетика ёки пластик жарроҳлик натижаси бўлиб туюлиши мумкин бўлса-да, аслида Лопес қатъий парҳез, интенсив машғулотлар ва тартибли уйқу жадвалини гўзаллик сирлари деб атайди.
Фото: Marie Claire
Айниқса, эрталаб истеъмол қилинадиган таом хонанда учун муҳим аҳамият касб этади. Лопеснинг шахсий ошпази Келвин Фернандеснинг сўзларига қараганда, у фақат муайян маҳсулотлардан тайёрланган егуликларни истеъмол қилади.