Фарғонада АЁҚШ портлади, бир киши ҳалок бўлди - ФВВ
17 декабрь куни Фарғона шаҳридаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчасида кучли паортлаш юзаган келди. Портлаш оқибатида, расмий маълумотга кўра, бир киши ҳалок бўлган, 4 киши тан жароҳатлари олган. Фарғона вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабарида айтилишича, яна 8 киши "тиббиёт ходимлари назоратига олинган". Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларда қурбонлар сони кўпроқ бўлиши мумкинлиги айтилади. Фарғона шаҳар Аҳмад Яссавий кўчасида жойлашган АЁҚШдаги портлаш...